"Ҳаракат" Хабар Агентлиги
"Харакат" журналидаги мақолалар
Валюта / Об-ҳаво



Погода в Ташкенте:
Сўроқлаш

Партия фаолияти

  • 2004-05-29 Террорга - йўк, мулокатга - ха!

    «Бирлик» Халк Харакати Партиясининг Баёноти

    «Бирлик» Халк Харакати Партияси бугун, 29 март куни Ўзбекистоннинг турли ерларида содир этилган террористик харакатларни катъиян коралайди ва шу муносабат билан ўзининг демократик принципларга содик эканлиги, зўравонликка асосланган усуллларни хар доим рад этиб келгани ва бундан кейин хам рад этажагини яна бир бор билдиришни истайди.

    «Бирлик» бугунги террор харакатлари натижасида халок бўлганларнинг оила аъзоларига, уларнинг якинларига хамдардлик билдириб, таъзия изхор этади.

    Айни замонда, вокеаларнинг куйидаги жихатларига хам кўз юмиш тўгри бўлмасди. Ўзбекистон хукуматининг фикрича, 1999 йил 16 февралда уюштирилган террористик харакатларнинг максади мамлакат президентини йўк килиш бўлган. Хозир ахвол бошкача. Хали тафсилотлари етарлича маълум бўлмаган Бухоро вилоятидаги портлашни хисобга олмаса, кечаги хужумларнинг аксариятида милиционерлар нишонга олинган. Бу тасодифми?

    Маълумки, сўнгги йилларда ўзбек милицияси хукуматнинг репрессив органига, катагон килувчи куролига айланган. Бу мавжуд тузумнинг айби, оддий милиционерларнинг эмас. Энди бу оддий милиционерлар хукумат олиб бораётган нотўгри сиёсатнинг курбони бўлмокдалар. Бу ахвол тузатилиши, ўзбек милициясининг, ва умуман олганда, хукук-тартибот органларининг обрўси тикланиши лозим. Агар, ўзбек милицияси 29 март курбонлари учун ўч олиш йўлига ўтиб, репрессивлигини кучайтирса, жамиятда карама-каршилик янги боскичга кўтарилиши мукаррар.

    Бундан хам мухими, Ўзбекистон хукумати ўзининг тахминан 10 йилдан бери олиб бораётган сиёсати мамлакатни боши берк кўчага олиб киргани, зўравонликни рад этиб келган демократик ва исломий мухолифатга карши муштумзўрликка берилиб кетиб, хакикий террористларга карши хеч нарса килолмаганини тан олиши лозим. Хукуматнинг иктисод сохасидаги сиёсати хам маглубиятга учради. Ахолининг асосий кисми кашшок холда яшамокда. Ёшлар ичида ишсизлик 40 фоизача етиб борди. Экстремист гурухлар келажак учун умидини йўкотган ёшларни осонликча ўзларига кўшиб олишлари мумкин.

    Юкорида айтилганлардан келиб чикиб, биз мавжуд хукуматга мурожаат киламиз ва уни кечириб бўлмас хатолари туфайли дархол истеъфога кетишга чакирамиз. Бу вокеалар хаммамизга дарс бўлиши керак. Биз истардикки, бундан буён хукумат ва мухолифат ўртасида доимо диалог ва конструктив хамкорлик бўлсин, мамлакатдаги хамма сиёсий кучлар биргаликда мамлакатнинг хакикий баркарорлиги ва миллатнинг фаровонлиги учун курашишсин.

Форумдаги янгиликлар

09-26 16:23 Харакат Хабар агентлиги / Rustam Azimov-O'zbekiston kushandasim... (1)
09-23 22:44 Умумий форум / Ошибки при регистрации (2)
09-23 22:43 Харакат Хабар агентлиги / Ўзбекистон Кувайтни ютди (3)
09-23 22:43 Харакат Хабар агентлиги / "Органлар ўз ишларини “пухта” қ... (7)
09-23 22:42 Харакат Хабар агентлиги / Admin bak lem bi (5)

Сайт бўлимларига янги қўшилганлар

Шеърият / БУНДАН 600 ЙИЛ АВВАЛ ЁЗИЛГАН ХАЙКУ ВА ТАНКАЛАР (Х... (2007-12-10)
Шеърият / Бундан 600 йил аввал ёзилган хайку ва танкалар (Х... (2007-07-11)
Ўқувчиларимизнинг мақолалари / Dadaxon Hasanni eshitmay quydim... (2006-03-28)
Ўқувчиларимизнинг мақолалари / O'zimizni qachon engamiz...? (2006-02-20)
Инсон ҳуқуқлари / Узбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовга (2005-12-23)
Инсон ҳуқуқлари / Мурод Шарифхужаевга ОЧИК ХАТ (2005-12-23)
Ўқувчиларимизнинг мақолалари / ozbekiston- bahrein 0-0 yoki yashavor hakgoy FIFA (2005-10-18)


Движок сайта LDU 800
Страница создана за 0.042 секунд