"Ҳаракат" Хабар Агентлиги
"Харакат" журналидаги мақолалар
Валюта / Об-ҳаво



Погода в Ташкенте:
Сўроқлаш

Партия фаолияти

  • 2003-11-10 2004 йил - Олий Мажлисга сайловлар йили

    2003 йил 10 ноябрда Тошкентда бўлиб ўтган «Бирлик» Халк Харакати Партияси Марказий Кенгашининг мажлисида партия раиси Абдурахим Пўлатнинг таклифи билан 2004 йилда бўладиган парламент сайловларига тайёрланиш масаласи кўриб чикилди ва у таклиф килган Мурожаат тасдикланди. Куйида шу Мурожаатнинг матни.

    «Бирлик» Марказий Кенгашининг куйи ташкилотларга Мурожаати


    Янги конунларга кўра, 2004 йилнинг 26 декабрида Олий Мажлиснинг куйи палатасига сайловлар бўлади.

    Хар бир сиёсий партиянинг асосий фаолият турларидан бири сайловларда ўз номзодлари билан катнашиш бўлгани учун келаси йил биз «Бирлик»чилар учун хам маъсулиятли йилдир. Сайловлардан камида 6 ой аввал рўйхатдан ўтган партия сайловларда ўз номидан расман кўрсатилган номзодлари билан иштирок этади. Умид киламизки, «Бирлик» Халк Харакати Партияси якин замонда Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинади ва биз расман сайловларда катнашиш хукукига эга бўламиз.

    Аммо, келаётган сайловларнинг бир янги хусусияти бор. Унга кўра, сайловларда партия номзодлари билан бир каторда оддий фукароларнинг 100 кишилик ташаббус гурухлари хам мажоритар сайлов округлари бўйича намзод кўрсатиш хаккига эгалар. Бу хукукдан фойдаланиб, партиялар икки йўналишда иш олиб боришлари мумкин. Биринчи йўналиш партия номидан номзодлар кўрсатиш ва партиянинг имконлари билан ўз номзодларининг галабаси учун курашиш бўлса, иккинчи йўналиш – мажоритар округларда ташаббус гурухлари тузиш ва ташаббус гурхлари номидан партия фаолларининг номзодларини кўрсатиш.

    Партия рўйхатга олиниш олинмаслигидан каттий назар иккинчи йўналиш бўйича фаолият олиб бориш имкониятимиз хар доим бўлади. Шу сабабан, партиянинг вилоят, шахар ва туман ташкилотлари шу йўналишдаги фаолиятларини хозирданок бошлаб юборишлари керак.

    Бунинг учун:

    1. Партиянинг шахар ва туман ташкилотларини тузишни тезлаштириш лозим.

    2. Хамма махаллий ташкилотларда сайлов билан шугулланадиган одамларни тайинлаш, керак бўлса, Сайлов кўмиталари тузиш, сайловларга доир конунларни ўрганишни йўлга кўйиш, хар бир вилоятда сайлов окургларининг чегараларини аниклаб олиш керак.

    3. Хар бир сайлов округига кирувчи шахар ва туман партия ташкилотларимиз биргаликда камида битта, ёки ишончли бўлиши учун бир нечта Ташаббус гурухларини тузишга тайёргарчилик бошлашлари, бу иш билан шугулланадиган маъсул одамларни, энг мухими келажакда номзоди кўрсатиладиган одамларни белгилаб кўйишлари керак. Номзодликка бир неча номзод бўлган жойларда уларнинг сайловчилар ичидаги рейтингини ўрганиш ва унинг натижасига кўра нихоий номзодни танлаш масадга мувофик бўларди.

    4. Сайловлар эълон килиниб, округ сайлов комиссиялари ишга тушгач, дархол улар билан алока ўрнатиш, мавжуд конунлар ва сайлов комиссияларининг кўрсатмалари асосида Ташаббус гурухларини расман тузиш ва номзод кўрсатиб, уни рўйхатдан ўтказиш процедураларини бошлаш лозим.

    5. Партия рахбарияти (Исмоил Дадажонов, Васила Иноятова) АКШнинг Миллий Демократик ва Республикачилар Халкаро институтларининг Тошкентдаги ваколатхоналарига мурожаат килиб, ташаббус гурухларининг маъсуллари учун махсус семинар-трейнинглар уюштириш масаласини хал этишлари лозим. Семинар-трейнинглар марказлаштирилган шаклда Тошкентда ёки регионал марказларда ўтказилиши мумкин.

    6. Бошка партияларнинг махаллий ташкилотлари билан регионал хамкорлик килиш имкониятларини кидириш керак.

    7. Сайловолди кампаниясини ўтказиш учун керак бўладиган маблаглар масаласини доимо кун тартибида ушлаб туриш лозим.

    Бу сайловларда катнашиш партиямизнинг янги шароитдаги биринчи оммавий иши бўлади. Буни ўзимиз учун бир имтихон деб билишимиз ва бу имтихондан аъло бахо билан ўтишга хаммамиз киришишимиз лозим.

Форумдаги янгиликлар

09-26 16:23 Харакат Хабар агентлиги / Rustam Azimov-O'zbekiston kushandasim... (1)
09-23 22:44 Умумий форум / Ошибки при регистрации (2)
09-23 22:43 Харакат Хабар агентлиги / Ўзбекистон Кувайтни ютди (3)
09-23 22:43 Харакат Хабар агентлиги / "Органлар ўз ишларини “пухта” қ... (7)
09-23 22:42 Харакат Хабар агентлиги / Admin bak lem bi (5)

Сайт бўлимларига янги қўшилганлар

Шеърият / БУНДАН 600 ЙИЛ АВВАЛ ЁЗИЛГАН ХАЙКУ ВА ТАНКАЛАР (Х... (2007-12-10)
Шеърият / Бундан 600 йил аввал ёзилган хайку ва танкалар (Х... (2007-07-11)
Ўқувчиларимизнинг мақолалари / Dadaxon Hasanni eshitmay quydim... (2006-03-28)
Ўқувчиларимизнинг мақолалари / O'zimizni qachon engamiz...? (2006-02-20)
Инсон ҳуқуқлари / Узбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовга (2005-12-23)
Инсон ҳуқуқлари / Мурод Шарифхужаевга ОЧИК ХАТ (2005-12-23)
Ўқувчиларимизнинг мақолалари / ozbekiston- bahrein 0-0 yoki yashavor hakgoy FIFA (2005-10-18)


Движок сайта LDU 800
Страница создана за 0.075 секунд