"Ҳаракат" Хабар Агентлиги
"Харакат" журналидаги мақолалар
Валюта / Об-ҳаво



Погода в Ташкенте:
Сўроқлаш

Партия фаолияти

  • 2005-04-20 Ҳукумат ҳали хам «Бирлик»ни тан олишдан қочмоқда

    Кеча Ўзбекистон Адлия вазирлиги «Бирлик» Халқ Ҳаракати Партиясини рўйхатга олишни яна кечиктирганини 5-чи марта эълон қилди.

    Маълумки, «Бирлик» Партияси расман давлат рўйхатидан ўтиш учун 5-чи марта ўз ҳужжатларини шу йил 28 февраль куни Адлия вазирлигига топширган эди. Ўзбекистон қонунларига кўра, вазирлик 1 ой ичида партияни рўйхатга олиши ёки асосли рўкачлар билан рад жавоби бериши керак. «Бирлик» вакилларининг кескин талабларидан кейин кеча, 18 апрелда вазирлик вакиллари партия Бош котиби Васила Иноятга ўз жавобларини беришга мажбур бўлдилар. Вазирликнинг жавоби 4 апрель куни билан белгиланган бўлиб, вазирлик ходимларининг айтишича, хат почта орқали ўз вақтида «Бирлик»ка юборилган эмиш, хат почтада йўқолган бўлса, бу вазирликнинг айби эмасмиш. Эслатиб ўтамиз вазирликнинг аввалги аризаларга жавоби хам худди шу шаклда почтада «йўқолган» эди.

    Адлия вазирлигининг хатида яна аввалгилари каби партия аъзоларининг 22 минг кишилик рўйхатидаги тахминан 3 минг кишининг имзоси сохталаштиргани айтилган. Аммо, буларни тасдиқловчи бирорта ҳужжат кўрсатилмаган бўлса хам, «имзоларнинг сохталиги» баҳонаси билан «Бирлик» Партиясининг рўйхатдан ўтиш хусусийдаги аризаси «оқибатсиз» қолдирилгани билдирилган. Вахолангки, вазирликнинг аризани «оқибатсиз қолдиришга» ҳаққи йўқ. Ўзбекистоннинг «Сиёсий партиялар тўғрисидаги» қонунига кўра, юқарида айтилганидек, вазирлик ёки партияни рўйхатга олиши, ёки асосланган рад жавоби бериши керак.

    Кўриниб турибдики. Ўзбекистон ҳукуматининг мамлакат қонунларини бажариш нияти йўқ.

    Шу йил 30 апрель куни партия Марказий Кенгашининг йиғилиши ўтказилади ва мавжуд вазиятда қандай йўл тутиш хусусида маслаҳатлашилади.

Форумдаги янгиликлар

09-26 16:23 Харакат Хабар агентлиги / Rustam Azimov-O'zbekiston kushandasim... (1)
09-23 22:44 Умумий форум / Ошибки при регистрации (2)
09-23 22:43 Харакат Хабар агентлиги / Ўзбекистон Кувайтни ютди (3)
09-23 22:43 Харакат Хабар агентлиги / "Органлар ўз ишларини “пухта” қ... (7)
09-23 22:42 Харакат Хабар агентлиги / Admin bak lem bi (5)

Сайт бўлимларига янги қўшилганлар

Шеърият / БУНДАН 600 ЙИЛ АВВАЛ ЁЗИЛГАН ХАЙКУ ВА ТАНКАЛАР (Х... (2007-12-10)
Шеърият / Бундан 600 йил аввал ёзилган хайку ва танкалар (Х... (2007-07-11)
Ўқувчиларимизнинг мақолалари / Dadaxon Hasanni eshitmay quydim... (2006-03-28)
Ўқувчиларимизнинг мақолалари / O'zimizni qachon engamiz...? (2006-02-20)
Инсон ҳуқуқлари / Узбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовга (2005-12-23)
Инсон ҳуқуқлари / Мурод Шарифхужаевга ОЧИК ХАТ (2005-12-23)
Ўқувчиларимизнинг мақолалари / ozbekiston- bahrein 0-0 yoki yashavor hakgoy FIFA (2005-10-18)


Движок сайта LDU 800
Страница создана за 0.041 секунд