"Ҳаракат" Хабар Агентлиги
"Харакат" журналидаги мақолалар
Валюта / Об-ҳаво



Погода в Ташкенте:
Сўроқлаш

Партия фаолияти

  • 2004-08-06 Ўзбекистонни террордан куткарадиган куч мухолифатдир

    «Бирлик» Халк Харакати Партиясининг Баёноти

    «Бирлик» Халк Харакати Партияси шу йил 30 июлда Тошкентда амалга оширилган террористик хужумларни кескин коралаш ва бу ходисаларда курбон бўлганларнинг якинларига таъзия изор этиш билан биргаликда куйидагиларни баён килишни лозим топади.

    1. Хукуматнинг репрессив амалиёти натижасида демократик мухолифатнинг сиёсий майдондан четлаштирилиши ва исломий мухолифатнинг кулига курол олиши билан бир неча йил аввал феълан бошланган фукаролар уруши АКШнинг Марказий Осиёга келиши натижасида тўхтатилган эди. Кўлга киритилган фурсатни сиёсий ва иктисодий ислохатлар ўтказиш учун эмас, нодемократик режимини мустахкамлаш учун фойдаланишга уринган мавжуд хукумат энди мамлакатимизнинг сурункали террор майдонига айланишига хам сабабчи бўлмокда.

    2. Сўнгги террор ходисаларининг АКШ ва Исроил элчихоналари олдида хам амалга оширилиши вокеаларни халкаро даражага олиб чикишга бошлади. Бунинг натижасида баъзи давлатларнинг Ўзбекистон хукуматига бераётган ёрдами ошиши, бу эса экстремистлар тарафидан ўз фаолиятларини оклаш учун фойдаланилиши мумкинки, терор яна кучаяди.

    3. Ўзбекистон хукумати охирги йиллардаги антидемократик сиёсатини баркарорликни саклаш, экстремизмнинг олдини олиш каби бахоналар билан оклашга интилиб келди. Сиёсий ва иктисодий ислохатларнинг ўтказилмаётгани, халкнинг турмуш даражаси борган сари тушиб бориши сабабли одамлар бу хукумат бирор нарса килолишига ишонмай кўйгандилар. Энди куриниб турибдики, хукумат радикализм ва экстремизмнинг олдини олишга, баркарорликни саклаб колишга хам кодир эмас. Дунё хамжамияти хам Ўзбекистон хукуматига бўлган ишончини йўкотди. На юрт ташкрисида на юрт ичкарисида хукуматнинг обрўси колмади.

    Санаб ўтилган омиллар Ўзбекистон хавфли нуктага келиб колганининг кўрсатгичидир. Халкка ўтказилаётган зулм ва иктисодий фалокатга энди террор кўшилди. Бу ахволдан чикиш учун мухолифат таклиф килаётган сиёсий ва иктисодий ислохотларни дархол бошлаш, экстремизмнинг олдини олиш учун хукуматнинг динимизга бўлган муносабатини ўзгартириш лозим.

    Мавжуд шароитда, Ўзбекистон халкини келаётган Олий Мажлис сайловларида бу хукуматнинг чўнтак партияларга овоз бермасликка ва мухолифат партияларини, биринчи навбатда, «Бирлик» Партиясини кўллаб кувватлашга чакиришимиз керак.

    Ўзбекистонни фалокатдан куткарадиган куч - уни бир вактлар мустакиллика олиб келган демократик мухолифатдир.

Форумдаги янгиликлар

09-26 16:23 Харакат Хабар агентлиги / Rustam Azimov-O'zbekiston kushandasim... (1)
09-23 22:44 Умумий форум / Ошибки при регистрации (2)
09-23 22:43 Харакат Хабар агентлиги / Ўзбекистон Кувайтни ютди (3)
09-23 22:43 Харакат Хабар агентлиги / "Органлар ўз ишларини “пухта” қ... (7)
09-23 22:42 Харакат Хабар агентлиги / Admin bak lem bi (5)

Сайт бўлимларига янги қўшилганлар

Шеърият / БУНДАН 600 ЙИЛ АВВАЛ ЁЗИЛГАН ХАЙКУ ВА ТАНКАЛАР (Х... (2007-12-10)
Шеърият / Бундан 600 йил аввал ёзилган хайку ва танкалар (Х... (2007-07-11)
Ўқувчиларимизнинг мақолалари / Dadaxon Hasanni eshitmay quydim... (2006-03-28)
Ўқувчиларимизнинг мақолалари / O'zimizni qachon engamiz...? (2006-02-20)
Инсон ҳуқуқлари / Узбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовга (2005-12-23)
Инсон ҳуқуқлари / Мурод Шарифхужаевга ОЧИК ХАТ (2005-12-23)
Ўқувчиларимизнинг мақолалари / ozbekiston- bahrein 0-0 yoki yashavor hakgoy FIFA (2005-10-18)


Движок сайта LDU 800
Страница создана за 0.044 секунд