 "Ҳаракат" Хабар Агентлиги
 "Харакат" журналидаги мақолалар
 Валюта / Об-ҳаво
Погода в Ташкенте:
 Сўроқлаш
|
Партия фаолияти
-
1999-04-08 Ўзбекистон "Бирлик" Халк харакатининг Баёноти
Каримов 1992 йил 2 июлда Узбекистон Олий Советининг сессиясида нутк сузлаб «Керак булса яна 100 кишининг калласини ёриб куйамиз», деб гапирганда уни карсаклар билан олкишлаган депутатлар мамлакатни кон йулига бураётганларини балки сезмагандирлар. Лекин уша кундан эътиборан Узбекистонда мухолифатчи ва диндорлар деб хисоблаганларнинг бошини ёриш, конини тукиш, йук килиб ташлаш, уй ва машиналарини портлатиб юбориш каби вокеалар оддий холга айланди.
Бундан рухланган рахбарлар бир-биридан дахшатли баёнотлар беришга ургандилар. Уларга Каримовниг узи карвонбошилик килди. У 1998 йил 2 майда яна уша парламент минбаридан туриб вахобийларни пешонасидан узи отажагини эълон килганда балки чапак чалинмади, аммо бу сузларга карши депутатларнинг товуши хам чикмади. Натижада, кон тукилиши камаймади, балки купайди. Каримов эса суз махоратини яна бир погана ошириб, шу йил 1 апрель куни бутун дунё матбуот агентликлари вакилларининг кузи унгида «200 кишининг калласини узиб ташлашга тайёр эканлигини» сузлади. Кейин эса жиноятчи деб гумон килинаётган одам топилмаса, унинг урнига отаси ушланиши тугрисидаги тахдид сузлари айтилди. Булардан кейин, биз урта асрдан хам олдин яшаяпмизми, 21 асрнинг бусагасидами, деб ким сураши керак рахбарлардан?
Жиноятчиларни жазолаш суднинг иши, суд конунларга кура кимнидир хаётидан жудо килиш карорини чикарса, уни амалга ошириш жаллодларнинг иши, президентнинг эмас. Аммо кон тукиш, калла кесиш давлат практикасига айланаятган булса, бунга карши товуш чикариш, керак булса, кон тукиш ва калла кесишни кундалик оддий вокеага айлантираётган рахбарларнинг кулидан тутиш халкнинг, миллатнинг иши, мажбуриятидир. Акс холда бу каби баёнотлар жамиятни фукаролар уруши томон судраши мукаррар.
Масаланинг бошка тарафи хам бор. Каримовнинг охирги гаплари унинг обрусига таъсир килмаган булиши мумкин. Чунки у кишининг табиати энди бутун дунёга маълум. Аммо бу сузлар давлатнинг адолатсиз сайловда булса хам сайланган рахбари тарафидан айтилиши узбек миллатининг, колаверса Узбекистон давлатининг юзига тушган кора дог булиб колиши эхтимолдан холи эмас.
Узбекистон «Бирлик» халк харакати халк номидан Каримовнинг юкоридаги сузларини коралайди ва ундан бу сузларни кайтариб олишни ва миллатдан узр сурашни талаб килади.
Абдурахим Пулат
Харакат Марказий Кенгашининг раиси
8 апрель, 1999 йил
|