"Ҳаракат" Хабар Агентлиги
"Харакат" журналидаги мақолалар
Валюта / Об-ҳаво



Погода в Ташкенте:
Сўроқлаш

Партия фаолияти

  • 2001-09-27 Ўзбекистон мухим вокеалар арафасида

    Ўзбекистон «Бирлик» халк харакатининг Баёноти

    Шу йил 11 сентябрда Нью-Йорк ва Вашингтонга килинган террористик хужумлар феълан АКШга карши уруш эълон килиш сифатидаги вакеалардир. Табиий, АКШ урушга карши уруш билан жавоб беришга хакли. Бу давлат расмийларининг баёнотлари ва дунё оммавий ахборот воситаларининг хабарларидан куринмокдаки, АКШ биринчи кадамда Афгонистонга карши хужумлар билан дунё микёсида терроризмга карши халкаро кураш бошлаш ва унга рахбарлик килиш ниятида.

    Узбекистон терроризмги карши бошланадиган бу халкаро курашда бутун имкониятлари доирасида иштирок этиши, бу борада ислом терроризми ва исломнинг фаркига бора билиши хамда террорга карши кураш билан биргаликда террорнинг келиб чикишига сабаб булган унсурлар билан курашиш хам мухимлиги хакидаги фикрга асосланиши лозим.

    Курашнинг илк боскичи кушнимиз Афгонистон худудларида бошланишининг эхтимоллиги катталиги, бу мамлакатда эса бир неча миллион узбеклар яшаши туфайли Узбекистон хукуматининг бу масаладаги хар кандай карорининг маъсулияти жуда юксак булади. Хеч шубха йук-ки, хозир Узбекистон келажак хаётимизга узок вакт таъсири буладиган вокеалар арафасида турипти. Биз Узбекистон хукуматини бу мураккаб вазиятда давлатимизнинг миллий манфаатларига мос келадиган кадамлар килишга чакирамиз. «Бирлик»чилар хам юрт ичкариси ва ташкарисида вокеаларнинг тамошабини булиб колмасдан хар доимгидек миллий манфаатларларимизни химоя килш йуналишида фаолият олиб борадилар.

    Бу кунда хал килиниши керак булган асосий масалалар куйидигилардир:

    - террорга карши кураш исломга ва афгон халкига карши курашга айланиб кетмаслиги учун нималар килиниши кераклиги;

    - АКШ ва бошка гарб мамлакатларининг курорлли кучларига Узбекистон уз худуд ва осмонларини кай даражада очиб бериши;

    - Узбек куролли кучларининг булиши мумкин операцияларда кай даражада иштирок этиши ёки этмаслигидир.

    Узбекистон рахбариятининг бу масаладаги карори - АКШ хукумати Афгонистонни хам уз ичига олган Марказий Осиёда баркарор, дунёвий ва демократик ислохатларга очик булган жамиятларнинг яратилишида уз дипломатик, иктисодий ва харбий имкониятларини тула ишлатиш учун канчалик карорли эканлиги ва бу масалада кандай кафолатлар беришига богланиши лозим.

    Акс холда, бутун Марказий Осиё узок давом этадиган уруш майдонига айланиб кетишининг эхтимоллиги кескин юксалади, уруш бошланса, бу урушнинг асосий сабабчиси Узбекистон хукумати булиб колади.

    Демак, Узбекистонда мухолифат расман тан олинмагани, хали Парламент мустакил органга айланмагани сабабли, бу кунда олинадиган карорларнинг маъсулияти регионимиздаги вокеаларга аралашган хамма давлатлар билан тугридан-тугри мулокатда булган ёки мулокатда булиш имкониятига эга булган Узбекистон хукуматидадир. Шундай булса хам, Узбекистон хукумати мухокама килинаётган масалалар буйича олинадиган принципиал карорларини юрт ичидаги кенгрок доиралар билан маслахатлашиб олиши шарт.

    "Бирлик" халк харакатининг Марказий Кенгаши

Форумдаги янгиликлар

09-26 16:23 Харакат Хабар агентлиги / Rustam Azimov-O'zbekiston kushandasim... (1)
09-23 22:44 Умумий форум / Ошибки при регистрации (2)
09-23 22:43 Харакат Хабар агентлиги / Ўзбекистон Кувайтни ютди (3)
09-23 22:43 Харакат Хабар агентлиги / "Органлар ўз ишларини “пухта” қ... (7)
09-23 22:42 Харакат Хабар агентлиги / Admin bak lem bi (5)

Сайт бўлимларига янги қўшилганлар

Шеърият / БУНДАН 600 ЙИЛ АВВАЛ ЁЗИЛГАН ХАЙКУ ВА ТАНКАЛАР (Х... (2007-12-10)
Шеърият / Бундан 600 йил аввал ёзилган хайку ва танкалар (Х... (2007-07-11)
Ўқувчиларимизнинг мақолалари / Dadaxon Hasanni eshitmay quydim... (2006-03-28)
Ўқувчиларимизнинг мақолалари / O'zimizni qachon engamiz...? (2006-02-20)
Инсон ҳуқуқлари / Узбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовга (2005-12-23)
Инсон ҳуқуқлари / Мурод Шарифхужаевга ОЧИК ХАТ (2005-12-23)
Ўқувчиларимизнинг мақолалари / ozbekiston- bahrein 0-0 yoki yashavor hakgoy FIFA (2005-10-18)


Движок сайта LDU 800
Страница создана за 0.045 секунд